Ички ишлар органлари ходимлари тунги соат 23:00 да Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Қулфисар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Isuzu” русумли автоуловни тўхтатиб текширганларида, автоулов юкхонасида диаметри 100 миллиметрлик 309 метр узунликдаги газ қувурлари борлиги аён бўлди. Бу ҳақда “Роstdа” мухбири хабар бермоқда.
Суриштирув жараёнида Жиззах шаҳри “Қалия” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ҳайдовчи Б.Ў. қувурларга оид ҳужжатларни тақдим қила олмаган.
Кўп ўтмай ички ишлар органлари ходимлари қиймати 21 миллион 630 минг сўмлик ушбу маҳсулот туманнинг “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Ю. томонидан ўғирланганлигини аниқладилар. Қувурлар Шароф Рашидов тумани газ таъминоти корхонасига тегишли бўлиб чиқган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.






