Аҳолини ҳавотирга солаётган ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди:
" - Давлатимизда вакциналар келиши ва эмланиш жараёни борасида логистик тақсимот ва назоратини олиб бориш учун электрон назорат тизими мавжуд. Мазкур тизим асосида захирадаги вакциналар ва эмланаётганлар сони ва таъминот ўз вақтида бўлиши олиб борилади.
Модерна вакцинаси олиб келинди, сиз бу вакцина билан эмланганинган бўлсангиз, логистик рўйхатга киритилгансиз ва кейинги босқич вакцинацияга келиш санангиз ҳам белгиланиб қўйилган. Биринчи доза вакцинани олганлар учун иккинчи доза таъминоти албатта бўлади.
️Агар захирадаги вакциналар миқдори рўйхатдан ўтган 2-доза олувчилар сонига тенглашса, вакцинани биринчи марта олувчилар учун эмлаш тўхтатилади", - деди Севара Убайдуллаева.





