АсосийJamiyat

Қаршида ҳайдовчи 9 ойли чақалоқнинг умрига зомин бўлди (видео)

'Қаршида ҳайдовчи 9 ойли чақалоқнинг умрига зомин бўлди (видео)'ning rasmi

2021 йил 10 август куни соат 21:10 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган "Давлат хизматлари агентлиги" биноси рўпарасида ҳайдовчи Ф.Э. "Нексия" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган (йўл белгилари ва чизиқлари билан белгиланган) пиёдалар ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган, болалар аравачасида бўлган, 2020 йил ноябрь ойида туғилган У.Ж.ни уриб юборган.

Натижада вояга етмаган У.Ж. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Ҳайдовчи Ф.Э.га нисбатан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар