АсосийJamiyat

ОТМларда янги ўқув йили қай тарзда бошланади?

'ОТМларда янги ўқув йили қай тарзда бошланади?'ning rasmi

Маълум бўлишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ОТМларнинг пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим жараёнини анъанавий (офлайн) тарзда ташкил этиш бўйича тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди:

️Ўрганишлар натижасига кўра, тегишли маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш юзасидан якуний хулоса тасдиқлангандан сўнг, вазирлик сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали расмий тарзда эълон қилинади.

Шу ўринда, вазирлик талабалардан санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишни, уларнинг ота-оналари ҳам фарзандлари соғлиғига масъулият билан қараши ва, албатта, вакцинация жараёнида фаол иштирок этишларини сўраб қолади.

    Бошқа янгиликлар