Бу саволга Ўзбекистон чорвачилик ва паррандачилик илмий татқиқот институти, Қорамоллар селекцияси бўлими мудири,Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Ғиёсов ҲУСАНЖОН жавоб берди.
– Ҳозирда аҳоли қарамоғида бўлиб турган молларнинг 90 фоиздан ортиғи зотли қорамоллардир. Зотдор бўлмаган, маҳаллий зотга мансуб моллар 10 фоизни ташкил қилади, холос. Моллар зотини яхшилаш бўйича ҳам катта ишлар қилиняпти. Масалан, охирги 10 йилда четдан 80 минг бош наслли моллар олиб келинди. Бундан ташқари ўзимизда давлат наслчилик хўжаликлари, давлат наслчилик фермаларибор. Қолаверса, қорамол етиштирувчи аҳолининг маълум қатлами фақат наслдор молларни парвариш қилиш ва кўпайтириш билан шуғулланади. Уларнинг асосий иши молларнинг наслини яхшилаш. Четдан олиб келинган наслли молларнинг ирсий имкониятидан фойдаланиб, ўзимизнинг маҳаллий қорамол зотлари наслини яхшилашмоқда. Бизда авваллари фақат сут-қатиқ учун қорамол етиштирилган бўлса, энди жойларда гўшт маҳсулотлари чиқаришга ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси гўшт қорамолчилигига ихтисослаштирилди ва у ерга катта миқдорда гўштдор моллар олиб келинди. Ҳозирда ҳар бир туманда инвестициялар асосида камида 500 – 1000 бошга эга чорвачилик комплекслари тузилган.
Aвваллари аҳоли битта сигирдан 1,5 минг литр сут олган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 2,5 минг литрга яқинлашиб қолди.






