Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида жами фаолият юритаётган кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 12,7 трлн. сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Тармоқнинг 2020 йилнинг январь- июнь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 107,2 % ни ташкил этди.
Суперфосфатлар ишлаб чиқариш 3,2 мартага ошди.
Формальдегид ишлаб чиқариш 88,5 фоизга ошди.
Карбамид ишлаб чиқариш 30,9 фоизга ошди.
Акрил ва винил полимерлари асосидаги бўёқлар ва лаклар сув муҳитида ишлаб чиқариш 21,5 фоизга ошди.
Динатрий карбонати (кальций содаси) ишлаб чиқариш 6,2 фоизга ошди.
Бошқа азотли ўғитлар ва уларнинг аралашмаларини ишлаб чиқариш 0,3 фоизга ошди.






