АсосийJamiyat

Хитой ОАВ вакиллари ЎзДЖТУга ташриф буюрди (Фото)

Хитойнинг Шанси провинциясидаги етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари Хиэ Нан, Зоу Жунзҳе, Жиа Юфенг ҳамда Хиао Хиаолианг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюришди. Бу ҳақда университетнинг Facebook`даги саҳифаси хабар бермоқда

  

Халқаро журналистика факултетида хитойлик ҳамкасблар билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида меҳмонлар университет тузилмаси, таълим жараёни, хитой тилини ўрганиш учун яратилган имкониятлар ҳақидаги маълумотга эга бўлиш билан биргаликда, бевосита ОАВ соҳасида тайёрланаётган кадрлар бўйича бир қатор таклифларни ўртага ташлашди.

 

Маълум бўлишича, эндиликда ЎзДЖТУ, Халқаро журналистика факултети ва Хитойнинг Шенси провинцияси ОАВ ўртасида кадрлар алмашинуви орқали тажриба ўрганиш жараёни йўлга қўйилиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар