Олий Лига 3-тур. “Локомотив”дан йирик ғалаба, “Пахтакор” сафарда очко йўқотди

СПОРТ 02.04.2016, 23:19
Олий Лига 3-тур. “Локомотив”дан йирик ғалаба, “Пахтакор” сафарда очко йўқотди

Олий Лига баҳсларининг 3-тур учрашувлари старт олди.

Турнинг дастлабки ўйинида Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медаллари совриндори “Локомотив” ўз уйида “Нефтчи” футболчиларини қабул қилди. Унда “темирйўлчилар” 4:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритишди. 

Шунингдек, амалдаги чемпион “Пахтакор” сафарда “Бухоро” меҳмони бўлди. Ушбу ўйинда ҳисоб очилмади ва нурсиз дуранг қайд этилди. 

“Насаф” ўз майдонида Тошкентнинг “Обод” клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Олий Лига, 3-тур

1 апрел, жума

“Локомотив” – “Нефтчи” - 4:0 

Голлар: 1:0 - 9 Темурхўжа Абдухолиқов, 2:0 - 31 Марат Бикмаев, 3:0 - 49 Марат Бикмаев, 4:0 - 76 Кахи Махарадзе.
“Насаф” – “Обод” - 1:0 

Гол: 1:0 - 43 Илҳом Шомуродов

“Бухоро” – “Пахтакор” - 0:0 

Бугун, 3-турдан ўрин олган қолган учрашувлар бўлиб ўтади. 

2 апрел, шанба

“Қўқон—1912” (Қўқон) — “Андижон” (Андижон)

“Қизилқум” (Навоий) — “Олмалиқ” (Олмалиқ)

“Металлург” (Бекобод) — “Шўртан” (Ғузор)

“Навбаҳор” (Наманган) — “Сўғдиёна” (Жиззах)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1