АсосийJamiyat

Ҳар бир шаҳар ва туман марказларида камида 2 тадан “яшил майдон” ва истирохат боғлари ташкил этилади

'Ҳар бир шаҳар ва туман марказларида камида 2 тадан “яшил майдон” ва истирохат боғлари ташкил этилади'ning rasmi

Хабар берганимиздек, айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда кўтарилган галдаги масала "яшил майдон" ларни кўпайтириш хусусида бўлди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот котиби.

Республикадаги 300 га яқин истироҳат боғи турли вазирлик ва идораларга қарашли бўлиб, уларнинг аксарияти қаровсиз, десак бу ҳам ҳақиқат", - деди Президент.

Йиғилишда вилоят ҳокимларига йил якунига қадар истироҳат боғларида аҳоли учун “сокин ҳудуд”ларни ташкил этиш топширилган. Бунда, мазкур боғларнинг камида 60-70 фоизи “яшил ҳудуд” бўлиши керак ва ушбу ҳудудларда бино-иншоотлар қурилишига рухсат берилмайдиган бўлди.  Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 1 тадан сайилгоҳ (жами – 12 та), “яшил майдон” ва аллея (жами – 25 километр), кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллаларнинг ҳар бирида “яшил майдон”лар ташкил этилиш белгилаб қўйилди. 

Шу билан бирга, пойтахтнинг 60 километр канал бўйлари, 250 километр пиёда йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экиш кераклиги ҳам айтиб ўтилган.

Бошқа янгиликлар