Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги 31-мактаб чет тили ўқитувчилари ҳожатхонани тозалаш ва қайта таъмирлаш ишларига мажбуран жалб қилинганлиги тўғрисида видео тарқалди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, ушбу хабар Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри 31-сон мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳовлиси ва атрофини тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича, Қарши шаҳри 31-сон мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.






