АсосийJamiyat

Британиянинг мобил интернет нархлари тўғрисидаги порталида Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади

'Британиянинг мобил интернет нархлари тўғрисидаги порталида Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади'ning rasmi

 Британиянинг мобил интернет нархлари тўғрисидаги Cable.co.uk портали ҳисоботи: Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллаб, 33 поғона ўсган. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳмадов иштирокида АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди. 

Такидланишича, таянч станциялар — 37 484 та, мобил алоқа фойдаланувчилари — 27,5 миллион, мобил интернет фойдаланувчилар — 21,7 миллионни ташкил қилмоқда. 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 257 турдаги электрон хизмат кўрсатилмоқда. Шу йил биринчи ярмида портал хизматлари натижасида аҳолининг 18 млрд. сўмдан ортиқ маблағи иқтисод қилинди.

Давлат органларининг 120 дан ортиқ ахборот тизими ўртасида ойига ўртача 100 млн. дан ортиқ ахборот алмашинуви амалга оширилмоқда. Натижада қоғоз харажатлари учун ойига 7 млрд. сўм, йилига 84 млрд. сўм тежалмоқда.

Дастурий маҳсулотлар ва кўрсатилган IT-хизматлар — 2021 йил ярмида 650 млрд. сўм, экспорт қилинган дастурий маҳсулотлар ва IT-хизматлар — 17,5 млн. АҚШ долларидан иборат.

 

    Бошқа янгиликлар