АсосийJamiyat

Ишончнома талаб қилинмайди дегани уни расмийлаштириш керакмас дегани эмас – Адлия вазирлиги

'Ишончнома талаб қилинмайди дегани уни расмийлаштириш керакмас дегани эмас  – Адлия вазирлиги'ning rasmi

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълумот берилишича, 2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан ишончноманинг сўралмаслиги, ҳайдовчилар ишончнома расмийлаштирмаса ҳам бўлади дегани эмас. 

Яъни, ҳайдовчилар худди аввалгидек, ишончномани нотариус орқали расмийлаштиради, Фақат ишончномани ёнида олиб юрмаса ҳам бўлади. Чунки 2021 йил 1 сентябрдан ишончномаларни ЙПХ ходимлари электрон тизим орқали мустақил текширади.

Ишончнома билан бир қаторда техник кўрикка оид ва “тонировка” бўйича ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳам электрон тарзда текширилади.

Демак, ҳайдовчи ушбу ҳужжатларни ҳам ёнида олиб юриши шарт эмас.

 

 

    Бошқа янгиликлар