АсосийJamiyat

Ботир Зарипов: Президент жамоасига иқтидорли, ташаббускор ва умидли авлод кириб келмоқда

'Ботир Зарипов: Президент жамоасига иқтидорли, ташаббускор ва умидли авлод кириб келмоқда'ning rasmi

Бухородан "Келажак лидерлари" клубининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.  Энди улар давлат хизматидаги раҳбарларга дублёр бўлишлари мумкин. Бу ҳақда макзур тадбирда иштирок этган Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов айтиб ўтди.  

  Ботир Зарипов,
 Бухоро вилояти ҳокими: 

Бу тадбирда иштирок этаётган ёшлар ватан ва миллат учун дахлдорлик эстафетасини қўлимиздан олиб, юртимиз, вилоятимиз ривожи ва тараққиёти, турмушимиз фаровонлиги учун муносиб хизмат қиладиган кадрлар бўлиб етишади.

Бухорода ҳам юқори савияда ташкил этилган "Келажак лидерлари" клубининг расмий очилиш маросими том маънода ёшларнинг ҳаётида янги саҳифа очди. Энди улар давлат хизматидаги раҳбарларга дублёр бўлади, турли соҳаларда тажрибасини оширади, халқ билан бевосита ишлайди, хорижий тилларни билиш кўникмасини ривожлантиради. Бир сўз билан айтганда, халқининг фаровонлиги учун бор имкониятини йўналтиришга қодир захира кадрлар сифатида шаклланади. 

Бошқа янгиликлар