АсосийJamiyat

Самарқандда бир-бирининг йўлига чиқиб кетган икки ҳайдовчи ўртасида жанжал юзага келди

'Самарқандда бир-бирининг йўлига чиқиб кетган икки ҳайдовчи ўртасида жанжал юзага келди'ning rasmi

26 август куни Самарқанд вилоятида икки ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик туфайли жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Тойлоқ тумани «Сарибозор» маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган A.A. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашина «Самарқанд-Ургут» йўналишида кетаётган вақтида, шу йўналишдан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Ургут тумани «Тирсак» маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган О.A. бошқарувидаги автобус (“AВТОТРAНС УРГУТ” ДУКга қарашли), A.A.ни йўлига чиқиб кетганлиги натижасида улар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келиб, ҳайдовчилар бир-бирини уриб тан жароҳати этказган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар