АсосийSport

Ўзбекистон делегациясида медаллар сони 10тага етди. Нафиса Шерипбоева ҳам бронза медалини қўлга киритди

'Ўзбекистон делегациясида медаллар сони 10тага етди.   Нафиса Шерипбоева ҳам бронза медалини қўлга киритди'ning rasmi

Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Паралимпия ўйинларида қўлга киритган медаллари сони 10 тага етди. 

Бироз аввал пара-дзюдочи Нафиса Шерипбаева -63 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

У бронза медали учун кечган курашда испаниялик Марта Aрсега қарши татамига чиққан. 

Шерипбаева ўз устунлигида кечган беллашувда иппон баҳоси билан ғалаба қозониб, делегациямиз ҳисобига учинчи бронза медалини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруз Саидов дзюдо бўйича олтин медаль соҳиби бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар