АсосийJamiyat

Бойсунда "Малибу" ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётган "Камаз"га қарата пистолети билан ўқ узди

'Бойсунда "Малибу" ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётган "Камаз"га қарата пистолети билан ўқ узди'ning rasmi

Бойсун тумани "Дарбанд" маҳалласида яшовчи, Д.Мадамин "Малибу" сини бошқариб кетаётиб, шу йўлда ҳаракатланиб бораётган Шеробод тумани "Ғўрин-Гиламбоб" маҳалласида яшовчи, М.Aлишер бошқарувидаги "Камаз"га пневматик пистолети билан 2 маротаба отган. Воқеа 2021 йил 27 август куни соат 16.34 ларда, туманнинг "Шифобулоқ" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлида содир бўлган.  Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 Пневматик пистолет, 1 дона магазин ва ўқлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинган. 28 август куни Д.Мадаминга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар