Сентябр ойининг биринчи беш кунлиги, “Мустақиллик” байрамини нишонлаш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон гидрометерология хизмати хабар берди.
Унга кўра, республиканинг барча ҳудудида кучсиз, баъзи жойларда бироз шамолли, кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг охирига келиб кундуз кунлари термометр устуни 36-39° гача кўтарилади.