Мустақиллик байрами арафасида Наманган вилоят перинатал марказида бир йўла уч чақалоқ дунёга келди.
Бу ҳақда ССВ матбуот котиби хабар берди.
Маълумотларга кўра, Норин туманининг Норинкапа кишлоғида яшовчи Раънохон Саламова қизалоқларининг вазни 2-2,5 кг атрофида.
Шунингдек, эгизаклар соғлом ва бақувват туғилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 4 эгизак дунёга келгани ҳақида ёзган эдик.