30 йиллик тантаналарини самарқандликлар ҳам ўзгача кайфият ва кўтаринкилик билан нишонламоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб, бугун нафақа гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийларни улуғ айём билан қутлаб, уларга байрамона кайфият улашишди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълум қилди.
Энг қувонарлиси байрам муносабати билан ёшларимизни тарбиялашда ўзини беқиёс ҳиссасини қўшаётган фахрийларимизнинг 2 нафари Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ходим” кўкрак нишони билан, 24 нафари вазирликнинг, 15 нафари вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқлари билан рағбатлантирилди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ички ишлар органларида хизмат қилган фахрий ходимлар илк маротаба “Фахрий ходим” кўкрак нишони билан тақдирланди.






