1

ГИЖЖАЛАРДАН 3 КУН ИЧИДА ҲАЛОС БЎЛАМИЗ!

САЛОМАТЛИК 05.04.2016, 15:03
ГИЖЖАЛАРДАН 3 КУН ИЧИДА ҲАЛОС БЎЛАМИЗ!

ГИЖЖАЛАРДАН 3 КУН ИЧИДА ҲАЛОС БЎЛАМИЗ!

Саломатлик кушандаси бўлмиш гижжаларнинг 250 дан ортиқ тури бор. Улар асосан инсоннинг ошқозон-ичак йўлида паразитлик қилади. Аниқланишича, гижжаларнинг узунлиги қайси турга мансублигига қараб 6 мм.дан 4-6 м.гача етади. Айрим гижжалар инсон жигари, ўт қопи, ўпка, мияси ёки мушак тўқималарида ҳам бўлади. Улар йиллар давомида катталашиб, танадаги аъзо ва тўқималар фаолиятини издан чиқаради. Гижжалар айниқса, болаларда кўп учрайди.  Гижжалар бола организмида яшаётганини қуйидаги белгилардан билса бўлади:

- Ич қотиши: Гижжалар шакли ва катталигига қараб ичакдаги айрим каналларни бекитиб қўйиши мумкин. Уларнинг кўпайиши эса ўт қоп ва йўғон ичак йўлларини тўсиб, ич келишини қийинлаштиради. 
- Ич кетиши:  Паразитар инфекция билан касалланган болада бу ҳол нотуғри овқатланиш, ёҳуд организмнинг инфекциядан халос бўлиш жараёни деб эмас, балки паразитларнинг мунтазам фаолияти ҳақида белги беради.    
- Озиб ёки семириб кетиш
- Иштаҳанинг йўқолиши ёҳуд ўта кучайиши
- Қориннинг дам бўлиши: Бир қатор паразитлар ингичка ичакда жойлашгани сабаб қоринни дам қилиш кузатилади. Муаммо оғир хазм бўлувчи маҳсулотларни тановвул қилганда кучаяди. Қориннинг доимий шишиб туриши паразитлар борлигидан далолат. Улардан халос бўлмаган бемор гастрологик белгилар билан йиллаб яшайди. 
- Кўнгил айниши, қайт қилиш
- Суяк ва мушаклардаги оғриқ: Паразитлар яшаш учун қулай имкон берувчи суяк ва мушак орасидаги суюқлик ёнида жойлашиб олади. Бу ҳолда бемор суяк оғриқларидан шикоят қилади. Уларнинг шамоллаши ҳам паразитлар шикаст етказган тўқималардаги иммунитетнинг пасайишидан далолат беради. 
- Аллергия ёҳуд тери касалликлари: Эшакэми, чилла яра ва бошқа шунга ўхшаш тошмаларни келтириб чиқарувчи паразитларни аниқлашда герпес, псориаз, ҳуснбузар, юздаги доғлар, папиллома, кондилома, товон ёрилиши кузатилади.  
- Камқонлик: Паразитларнинг баъзи турлари ичак шиллиқ қаватига ёпишганча ундан озиқланади. Уларнинг катта миқдордагиси кўп қон  йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. 

Бош оғриғи ва айланиши.

Асабийлик: Паразитлардан тарқалган токсинлар марказий асаб тизимини шикастлайди. Шу сабаб бемор асабий бўлиб қолади.

Уйқунинг бузилиши: Кўпинча тундаги безовталикнинг сабаби йўғон ичак атрофига гижжаларнинг тўпланиши бўлади. Болада геморройнинг пайдо бўлиши ҳам тўғри ичакнинг шиллиқ қавати остидаги острицанинг кўпайиши билан боғлиқ. 

Тишни ғичирлатиш, оғиздан сўлак ажралиши: Уйқудаги болаларда кўп кузатилади. 

Сурункали чарчоқ
Тирноқ синувчанлиги
Бепуштлик
Иммунитетнинг пасайиши
 “KAMOLA DIAGNOSTIC MEDICINE” МЧЖ Гастроэнтерология клиникасининг олий тоифали шифокорлари гижжалардан 3 кун ичида самарали табиий йўл билан халос бўлишингингизга кўмаклашади. Қабул вақти: ҳар куни 09:00 дан 19:30 гача.
Манзил:
Олмазор тумани, Бирлик кўчаси 2-уй. Мўлжал: Охунбобоев кўприги.

Телефон: (90) 964-18-18
                    (97) 464-18-18
                    (371) 227-64-80

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1