Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ сифатида маълум қилинишича, 2025 йил 29 сентябрь куни Истанбул шаҳрида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан блогер “Жасмин” маҳаллий полиция томонидан қўлга олинган.
Расмий маълумотларга кўра, ушбу шахслар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда. Тинтув давомида олинган далиллар экспертизага юборилган.
Қўлга олинган шахслар 30 сентябрь куни Малтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.