АсосийСпорт

Фабио Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади — Романо

Италиялик мутахассис оғзаки равишда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлишга розилик билдирган.

'Фабио Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади — Романо'ning rasmi

Италиялик мураббий Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабритсио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, италиялик мутахассис оғзаки равишда 2026-йилги Жаҳон Чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлишга розилик билдирган. Шартнома бандлари юзасидан келишувга эришилган бўлиб, расмий ҳужжатлар 24–48 соат ичида имзоланиши кутилмоқда.

Аввалроқ бошқа бир инсайдер Николо Скира Каннаваро мураббийлар штабида ассистент сифатида Чиччо Троизе, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида эса Эугенио Албарелла фаолият юритиши мумкинлигини ва унинг расмий дебюти 13 октябрь куни Уругвайга қарши бўладиган ўртоқлик учрашувида амалга ошишини хабар берганди.

Маълумот учун, Каннаваронинг сўнгги иш жойи Хорватиянинг “Динамо Загреб” клуби бўлиб, у 2025 йил 9 апрель куни жамоанинг қониқарсиз натижалари сабабли лавозимидан озод этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Отабек Шукуров фаолиятини БАА жамоасида давом эттиради'ning rasmi

    Спорт 02.10.2025 20:02

    Отабек Шукуров фаолиятини БАА жамоасида давом эттиради

    “Bani Yas” клуби директори Саййид Сақр ал-Мускари ўзбекистонлик футболчи Шукуров билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

    '“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод қилинди'ning rasmi

    Спорт 25.09.2025 17:17

    “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод қилинди

    Бунга жамоанинг Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридаги “Бухоро” клубига қарши йирик ҳисобдаги мағлубияти сабаб бўлган.

    'Дембеле — 2025 йилги “Олтин тўп” соҳиби'ning rasmi

    Спорт 23.09.2025 09:28

    Дембеле — 2025 йилги “Олтин тўп” соҳиби

    Дембеленинг ўтган мавсумдаги ўйини, жамоаси билан мавсум якунида Қаҳрамонлар Лигасида ва ички мусобақалардаги улгуржи натижалари уни халқаро ҳакамлар ҳайъати эътиборига сазовор қилди.

    'Бугун Парижда “Олтин тўп” тақдирлаш маросими ўтказилади'ning rasmi

    Спорт 22.09.2025 18:15

    Бугун Парижда “Олтин тўп” тақдирлаш маросими ўтказилади

    Маросимда биринчи марта аёллар ўртасида “Йилнинг энг яхши дарвозабони” учун Лев Яшин мукофоти топширилади.

    'Айтжан Халмаханов 24 йилдан кейинги илк жаҳон чемпиони бўлди'ning rasmi

    Спорт 22.09.2025 04:19

    Айтжан Халмаханов 24 йилдан кейинги илк жаҳон чемпиони бўлди

    Загребдаги жаҳон чемпионатида юнон-рум курашчиси Айтжан Халмаханов (–63 кг) финалда кореялик Чунг Хан-Жаени енгиб, олтин медални қўлга киритди.

    'Жаҳон чемпионларига BYD автомобиллари ва пул мукофотлари топширилди'ning rasmi

    Спорт 19.09.2025 07:56

    Жаҳон чемпионларига BYD автомобиллари ва пул мукофотлари топширилди

    Ўзбекистонда жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган спортчилар ва мураббийлар Президент совғаси билан тақдирланди.