Жорий йилнинг 25 март куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги «Ўрта-Қишлоқ» ва “Ўзгариш” махалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келувчи 5 нафар фуқароларни дайди ит томонидан тишланиш ҳолатлари кузатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Барча жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, қутуришга қарши вакцинация курси олиб борилиб, уларнинг саломатлиги тиббий кузатувга олинди.
Туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Ветеринария ва Ободонлаштириш бўлимлари мутахассислари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларини жалб қилган ҳолда жойларда қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва зарарсизлантириш, фуқароларни улардан жабрланишларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар кучайтирилган тарзда амалга оширилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шунингдек, фуқароларга итларни юқумлик касалликларга қарши эмлатишни эслатиб, уларни сақлаш қоидаларига амал қилишга чақирмоқда.