АсосийJamiyat

Наманганда қидирувга берилган шахс Тошкентда қўлга олинди

'Наманганда қидирувга берилган шахс Тошкентда қўлга олинди'ning rasmi

2021 йил 31 август куни Тошкент вилоят ҳудудида ўтказилган «Қидирув» тадбири давомида, Норин туман ИИБ Пробация ҳисобида туриб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, фуқаро белгиланган жазо муддатини ўтамасдан номаълум томонга яширинган. Унга нисбатан 2021 йил 8 июлъ куни ЖИБ Учқўрғон туман суди томонидан қидирув эълон қилинган. 

2016 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми ва 164-моддаси 4-қисми билан судланган, 1998 йилда туғилган фуқарони Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан Тошкент вилояти Тошкент туманида мебелъ ишлаб чиқариш цехида ишлаб юрганлиги аниқланиб, туман ИИБ ВШга жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар