Фарғона “Универсиада – 2016” финалига тайёргарлик кўрмоқда

ЖАМИЯТ 06.04.2016, 12:52
Фарғона “Универсиада – 2016” финалига тайёргарлик кўрмоқда

Жорий йилда Фарғонада талабаларнинг шижоат, матонат ва маҳорат кўриги – “Универсиада – 2016” мусобақаларнинг финал босқичи бўлиб ўтади. Айни кунларда вилоятда мазкур спорт байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

Мусобақалар ўтказиладиган 29 объект, жумладан, Фарғона давлат университети, Фарғона политехника институти, Фарғона олимпия захиралари спорт коллежида тайёргарлик ишлари авжида. Спорт заллари замон талаблари асосида таъмирланиб, жиҳозланмоқда. Фарғона давлат университетида 3 минг 200 ўринли футбол майдони, ёпиқ сузиш ҳавзаси, учта волейбол майдони ва енгил атлетика йўлаклари қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Фарғона давлат университети ва Фарғона политехника институтининг талабалар турар жойи бинолари замонавий таъмирдан чиқарилмоқда. 

Фарғона, Маърифат, Мураббийлар каби марказий кўчалар замонавий архитектура талаблари асосида таъмирланмоқда, қарийб 5 километрлик йўл реконструкция қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1