Соғлиқни сақлаш тизимида коррупциянинг олдини олиш масаласи муҳокама этилди

ЖАМИЯТ 06.04.2016, 14:02
Теглар: Соғлиқни сақлаш
Соғлиқни сақлаш тизимида коррупциянинг олдини олиш масаласи муҳокама этилди

Бош прокуратура томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигида «Коррупция — миллий хавфсизликка таҳдид» тарғибот тадбирлари дастури доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги суиистеъмолчиликлар ва коррупциянинг олдини олиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашувда вазирлик раҳбарияти, барча таркибий тармоқлари бошлиқлари, ҳудудий бошқармалар, шунингдек, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирок этди, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Бош прокуратура вакили томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларида қонунийлик ҳолати, қонунбузилишлар ҳамда бунга имконият яратган шарт-шароитларнинг таҳлили натижалари юзасидан маъруза қилинди.

Тадбир қатнашчиларига мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот тақдим қилиниб, қонунчилик талаблари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбирда Ички ишлар вазирлиги ҳамда Республика маънавият тарғибот маркази вакиллари ҳам учрашув мавзуси бўйича маъруза қилдилар.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида қонунийликни таъминлаш борасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш натижаларига кўра, келгусида профилактика тадбирларини амалга ошириш юзасидан ҳамкорликдаги комплекс чора-тадбирлар белгиланди.

Бундай тадбирларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг барча ходимлари ўртасида ўтказиш режалаштириб олинди.

Шарҳлар

Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси бўйича корхона ва ташкилотлар сони очиқланди

17.09.2021, 11:10

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 5 йилликда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси бўйича корхона ва ташкилотлар сони (1 сентябрь ҳолатига):🔸2016 йилда – 8...
Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди

11.07.2021, 17:14

Ўтган йил октябрь ойида Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Ғафур Нормуродович Саидов саломатлиги туфайли бу лавозимни тарк этди.Бу ҳақда  бугун вилоят ССБ...
Ўзбекистонда нодавлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби ўзгарди

03.06.2021, 18:23

Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойидаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб иш стажи беш...
Қашқадарёда тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилди. Вилоят ССБ ҳолатга изоҳ берди

23.05.2021, 14:53

Куни кеча Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди, дея...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1