Адлия вазирлиги берган маълумотга кўра, "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ қуйидагилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади:
● Биринчи синф ўқувчилари;
● "Меҳрибонлик" уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар;
● Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар.






