Ҳукумат қарори (571-сон, 11.09.2021 й.) билан Шавкат Шухратович Абдукамилов Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида “ММФИ” МТЯУ филиали Президентнинг 2018 йил 20 июлдаги қарори билан таъсис этилган.






