10 апрель, якшанба куни Тошкент шаҳрида ерости силкинишлари сезилди.
Зилзила Тошкент вақти билан 15:28 атрофида содир бўлди. “Дарё” нашрининг маълум қилишича, ер силкиниши эпимаркази Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндикуш тоғларида жойлашган. Зилзила эпицентрида унинг магнитудаси 6,8 ни ташкил қилган.
Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада зилзила кучи 3 баллни, Навоийда 2 баллни ташкил қилган. “Тошкент” сейсмостанцияси зилзила кучи унинг эпицентрида 7 магнитудани ташкил этганини маълум қилган.





