“Барселона” клуби ва Аргентина термаси ҳужумчиси Лионель Месси 2015 йилда даромад топиш бўйича дунёдаги барча футболчилар орасида биринчи ўринни эгаллади.
Унинг ўтган йилги даромади 74 млн еврони ташкил қилди, деб хабар қилмоқда France Football.
Месси 2014 йилгига нистабан 9 млн евро кўпроқ пул ишлади. Иккинчи ўриндан “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду жой олган бўсла (67,4 млн евро), кучли учликка Мессининг клубдаги жамоадоши Неймар (43,5 млн евро) якун ясади.
Мураббийлар орасида айни “Челси” собиқ устози Жозе Моуриньо 2015 йилда барчадан кўп даромад олган – 24 млн евро. Кучли учликдан “Бавария” устози Пеп Гвардиола ва Россия термаси собиқ мураббийи Фабио Капелло жой эгаллади.