1

Самвел Бабаян ЖЧ–2018 турнири 3-саралаш босқичи қуръа натижасига ўз муносабатини билдирди

СПОРТ 13.04.2016, 12:02
Теглар: ЖЧ-2018
Самвел Бабаян ЖЧ–2018 турнири 3-саралаш босқичи қуръа натижасига ўз муносабатини билдирди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олди ва унга Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Сурия ҳамда Қатар терма жамоалари қаршилик қилади.

Маросимда иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида қуръа натижалари ва саралашнинг учинчи босқичи борасидаги фикрлари билан  ўртоқлашди.

“Бугун муҳим кун эди. Муҳимлиги, бизнинг гуруҳга қандай даражадаги рақиблар тушгани эътиборидан эмас – бу босқичда осонлик билан енгиш мумкин бўлган рақибнинг ўзи бўлмайди – айнан рақиблар номларини билиб олиш ва шу кун, мана шу дақиқадан тайёргарликни бошлаш, гуруҳимиздаги жамоаларни ўрганиш жараёнига киришиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб айтяпман. Мана энди биз кейинги босқич тайёргарлигига тўлақонли киришишимиз, рақиб жамоалар ўйинларини таҳлил этишни бошлашимиз, ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун саралашдаги рақибларимиз даражаси, ўйин савиясига яқин жамоалар танлашимиз мумкин. Рақибларга келадиган бўлсак, уларнинг ҳеч бири бу ергача тасодифан етиб келмади. Гуруҳда бир-бирига муносиб жамоалар йиғилган. Яққол фаворитлар ёки аутсайдерлар йўқ. Ҳозир ҳар бир ўйинга ҳаётимиздаги энг муҳим ўйиндек муносабатда бўлишимиз керак. Ҳар бир ўйин алоҳида сюжет, алоҳида тарих. Биз учун энг асосийси - айни вақтда биринчи ўйинда ғалаба қозониб олиш”, - дейди Самвел Бабаян.

Шарҳлар

ЖЧ–2018. Қатар термаси Ўзбекистонга ажойиб имконият яратиб берди (Видео)

14.06.2017, 03:40

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби – Жанубий Корея терма жамоаси 8-турда Қатар меҳмони бўлди. Голларга бой кечган ўйинда қатарликлар 3:2 ҳисобида зафар қучди....
Карлуш Кейруш: Ўзбекистон терма жамоасига қолган ўйинларда омад тилайман

13.06.2017, 01:50

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон (2:0)2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида эронликлар устози Карлуш Кейруш ўз...
Самвел Бабаян: Жаҳон чемпионатига чиқиш учун охиригача курашамиз

13.06.2017, 01:18

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон (2:0)2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрлари билан...
​ЖЧ–2018. Уэльсда яна дуранг, Испания қийин ғалабага эришди

12.06.2017, 09:06

УЕФАга аъзо мамлакат терма жамоалари ўртасида ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 6-тур учрашувлари давом эттирилди. Сербия терма жамоаси ўз майдонида Уэльсни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1