“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2 майдан Сеулга яна бир қатновни йўлга қўяди.
Энди Сеулга ҳафтасига учинчи мунтазам парвоз амалга оширилади.
Ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ рейслар душанба кунлари HY 511 Тошкент (22:05) – Сеул (08:25 сеш.), сешанба HY 512 Сеул (10:10) – Тошкент (13:50) этиб белгиланган.