АсосийSport

Европа Конференциялар лигаси. Шомуродов жамоаси бугун Норвегияда ўйнайди

'Европа Конференциялар лигаси. Шомуродов жамоаси бугун Норвегияда ўйнайди'ning rasmi

Бугун Европа Конференациялар лигасининг 3-тур учрашувларига старт берилади.  

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сураётган “Рома” клуби меҳмонда Норвегиянинг “Бодо/Глимт”га қарши майдонга тушади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 21:45да бошланади.  

“Рома” асосий ҳужумчиси Тэмми Абраҳам терма жамоа сафида жароҳта олиб, сафдан чиққан. Катта эҳтимол билан бугун ҳамюртимиз асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.  

Маълумот учун, “Рома” Конференциялар лигасининг гуруҳ босқичининг аввалги икки турида ҳам ғалаба қозонган ва 6 очко билан пешқадамликни ўзида сақлаб турибди.

    Бошқа янгиликлар