1

Машҳур футболчиларнинг тўп тепадиган ака-укалари

СПОРТ 18.04.2016, 16:49
Теглар: Футбол, Фото
Машҳур  футболчиларнинг тўп тепадиган ака-укалари

Яшил майдонда акалари сингари шуҳрат қозона олмаган укалар ёки акалар ҳам бор. Улар ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Чунки бу ўйинда таниш-билишчилик эмас, иқтидори борларгина кўзга кўринади. Келинг бугун дунёга машҳур футболчиларнинг шу соҳадаги ака-укалари ҳақида гаплашамиз....

1. Жон Руни

 

Англия терма жамоаси ва «МЮ» ҳужумчиси Уэйн Рунининг боши танқидлардан чиқмади. Оилавий муаммолари бўлса ҳам керакли даражага чиқишни қойиллатади. 25 ёшли кичик Руни учун «Эвертон» ҳам ҳозирча ушалмас орзу бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки у клуб академиясига 6 ёшида қўшилганди. У ўз юртида «Максфилд Таун» клубида, кейинчалик АҚШнинг «Нью-Йорк Ред Булз» ва «Орландо Сити» клубларида, «Бернли» ва «Бёри»да тўп сурди. Лекин машҳур акаси каби юксак савияга чиқолмади. Ҳозирда Жон Англия 5-дивизиони вакили «Честер» клубида тўп сурмоқда. 26та учрашувда 5та гол уриб, 8 марта самарали узатма амалга оширди. Жонда Англиядан ташқари Ирландия паспорти ҳам бор.

2. Паоло Каннаваро

Футбол тарихида ҳозирча «Олтин тўп»га сазовор бўлган ягона ҳимоячи бўлиб турган афсонавий Фабио Каннаварони танимайдиган футбол мухлиси топилмаса керак. Унинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистонидаги «Ал-Наср» бўлди. Унинг 34 ёшли укаси Паоло эса «Соссуоло»да ўзининг футболчилик фаолиятини якунламоқда. Ака-укалар бир пайтлар «Парма» сафида бирга (2000-2002) тўп суришганди. Кейичалик Фабио бир қатор топ-клубларда ўйнади. Паоло эса узоқ вақт «Наполи» шарафини ҳимоя қилди ва унга сардорлик қилди. Оғасидан фарқли ўлароқ, унга терма жамоада ўйнаш бахти насиб этмади. 

Факт. Паоло илк марта акасининг ўрнига захирадан ўйинга қўшилиб, профессионал фаолиятида дебют қилган эди.

3. Паоло Суарес

«Барселона» марказий ҳужумчисининг акаси 35 ёшда, у ҳам ҳужум чизиғида тўп суради. Янги йилга қадар Паоло Сальвадорнинг «Исидро Метапан» жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 222та учрашувда 57та гол урганди. Энди у шу мамлакатнинг бошқа жамоаси - «Сансонате»да ўйнаяпти. Шунингдек, катта Суарес ҳисобида Уругвай ёшлар терма жамоасидаги 15та иштирок ва 5та гол мавжуд. Сальвадордаги фаолияти давомида Суарес бир марта йилнинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлган. Ҳозирда ёрқин юлдузга айланган Луис Суарес ёшлик пайтларида айнан ўз акасининг ибрат олган бўлса, ажабмас.

4. Торган Азар

Эден Азарнинг укаси Торган «Боруссия» (М) да тўп суради. Яқингача ака-укалар битта жамоада тўп суришарди. Бироқ Торган рисоладагидек тўп сура олишини исботлаш мақсадида Германияга йўл олди. Балки унга юлдуз акаси соясида юравериш ёқмай қолгандир. 2014 йили кичик Азар Бельгия чемпионатининг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлиб, миллий жамоада дебютини нишонлаганди. Жорий мавсумда 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Келгуси мавсумда Торганнинг клуби ЕЧЛда ўйнаш эҳтимоли юқори, лекин Эден Азарнинг “Челси”си Европа Лигасига ҳам чиқса катта гап! Азарларнинг оиласи болаларининг футболчи бўлиши учун ҳамма шароитни яратиб беришган эди. Бу оиладан 4 та футболчи чиққан!

5. Матиас ва Флорентин Погба

«Ювентус» ҳамда Франция терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Поль Погба эса эгизаклар - Матиас ва Флорентиндан кейин дунёга келган. Улар Гвинеяда таваллуд топишган ва шу мамлакат шарафини ҳимоя қилишади. Матиас Шотландиянинг «Партик Тисл» клуби ҳужумчиси бўлса, Флорентин эса «Сент-Этьен»нинг ҳимоя чизиғида тўп суради. У 12 марта майдонга тушиб, 1та гол урди. Дарвоқе, укаси Поль «Стад де Франс»даги Франция-Германия ўртоқлик учрашувида майдонга тушганида 25 ёшли Матиас трибунадан укасини қувватлаб турди.

6. Катилина ва Вилли Обамеянг

 

2015 йили Африканинг энг яхши футболчиси бўлган Пьер-Эмерик Обемеянгнинг 2 нафар акаси ҳам «Милан» мактабида таҳсил олишган, Габон терма жамоаси сафида майдонга тушишган. Обамеянгларнинг энг каттаси бўлмиш 32 ёшли Катилина 2011 йилгача Францияда фаолият юритди, энди ўз юртида «Сапине» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Чап қанот ҳимоячисининг ҳисобида шунингдек миллий терма таркибидаги 4та ўйин ва битта гол мавжуд. 28 ёшли Вилли Обемеянг эса Габон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга улгурди. Сўнгги пайтларда Вилли Германиянинг камтарин «Край» клубида тўп сурмоқда.

Дарвоқе, узоққа бормайлик, ўзимизда ака-ука Тожиевлар яқин-яқингача «Пахтакор»да бирга тўп суришарди. Одил Аҳмедовдан сўнг укаси Азим Амедов бу йилдан бошлаб “Пахтакор”да ўйнамоқда.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1