АсосийDunyo

Мьянмада қочоқларни олиб ўтаётган паром ағдарилиб, 8 киши ҳалок бўлди

Мьянма дарёсининг ғарбий қирғоғида жойлашган Ракхайн штатида муҳожирлар минган паром ағдарилиб кетган, оқибатда 8 киши ҳалок бўлди, 60 киши дом-дараксиз йўқолди. Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Паромда юзга яқин одам бўлган. Паромдаги қочоқлар, муҳожирлар лагеридан Ситуэ вилояти маъмурий марказида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган бозор томон йўлга чиқишган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар