Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқарма бошлиғи Ғайрат Ҳамроевнинг ҳудудлардаги қабуллари май ойидан буён давом этиб келмоқда. Бу ҳақда Бошқарма Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилиниширча, ҳозирги кунга қадар вилоят кадастр ташкилоти Қарши шаҳри, Қарши тумани, Касби,Миришкор,Шаҳрисабз шаҳри ,Шаҳрисабз тумани,Китоб, Яккабоғ, Косон, Ғузор ва Қамаши туманларида аҳолининг кадастрга оид мурожаатларини кўриб чиқилди.
Куни кеча Қамаши туманида ўтказилган сайёр қабулда ҳам аҳолининг кадастрга доир муаммоларига ечим изланди. Қабулда 15 нафар тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, беш нафар мурожаатчининг муаммоси жойида ижобий ҳал этилган. Икки нафар фуқарога эса мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилган. Саккиз нафаф мурожаатчининг муаммоларини батафсил ўрганиш учун туман филиалига топшириқлар берилди.
Бу каби сайёр қабулларни йил якунигача Нишон, Муборак, Чироқчи, Деҳқонобод туманларида ўтказиш режалаштирилган.