АсосийJamiyat

Ўзбекистон БМТнинг иқлим бўйича саммитида миллий баёнот билан чиқди

'Ўзбекистон БМТнинг иқлим бўйича саммитида миллий баёнот билан чиқди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 9 ноябрь куни БМТ доиравий конвенциясига аъзо мамлакатларнинг XXVI  сессиясидаги иштироки доирасида миллий баёнот ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири ўз нутқида иқлимнинг ўзгариши замонанинг турмуш сифатига бевосита таъсир қилувчи энг асосий чақириқларидан бири эканини таъкидлади, дея хабар беради вазирлик ахборот хизмати.

"Бугунга келиб иқлим ўзгаришларининг асоратлари глобал характер ва мислсиз қамровга эга бўлди. Бу Марказий Осиё минтақасида ҳам тўлиқ намоён бўлмоқда. Масалан, Орол денгизи фожиаси натижасида Марказий Осиёда иқлим ўзгаришлари дунёдаги ўртача кўрсаткичдан икки баробар тезроқ рўй бериши кузатилмоқда. Салбий ҳодисалар қаторида ерлар деградацияси ва сув ресурсларининг қисқариши каби муаммоларни янада чуқурлаштирувчи чанг бўронлари частотаси ошиши ҳамда географиясининг кенгайишини қайд этиш мумкин.

Шуларнинг барини англаган ҳолда Ўзбекистонда "яшил" кун тартибидаги масалаларни илгари суриш, экология ва биохилма-хилликни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга жуда жиддий эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида таъкидлаганидек, бу бизнинг ҳозирги ва келгуси авлод олдидаги инсоний бурчимиздир", - деди А. Абдуҳакимов.

Ўзбекистоннинг яна бир муҳим баёноти шундан иборат бўлганки, Париж келишуви доирасида мамлакатимиз буғ газлари чиқиндиларини 2030 йилгача иссиқлик газларининг атроф-муҳитга ажралишини ЯИМга нисбатан 35 фоизга, 2010 йил кўрсаткичларига қисқартиришга оид қўшимча мажбуриятни олади. Ушбу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон кам углеродли ривожланиш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Минтақавий даражада Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкорлари билан қурғоқчилик ва сув танқислиги муаммолари билан кўришиш, Орол денгизи фожиаси асоратларини юмшатиш ва атрофдаги майдонларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қатъий қарорлар қабул қилмоқда.

"Ушбу чақириқларга қарши курашувчи саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида келгуси йил Орол бўйида, Нукус шаҳрида БМТ шафелигида "Яшил" энергетика бўйича юқори даражали халқаро форумни ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳодиса БМТ Бош Ассамблеясининг шу йилнинг май ойида тасдиқланган Орол бўйини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги Махсус резолюциясини амалга оширишда муҳим қадам бўлади",–дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар