АсосийJamiyat

Тошкентнинг айрим кўчалари 10 кунга ёпилади 

'Тошкентнинг айрим кўчалари 10 кунга ёпилади 'ning rasmi

Таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади. 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

 Таъкидланишича, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қарама-қарши йўл очиқ бўлади. 

"Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 15 ноябрдан 25 ноябргача Себзор ва Нурафшон кўчаси кесишмасидан Нурафшон кўчаси бўйлаб йўлнинг бир томони қисман ёпилади.

 Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қарама-қарши йўл очиқ бўлади. Ҳайдовчилардан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз",-дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар