25 апрелга ўтар кечаси Ер сайёраси ёнидан иккита астероид учиб ўтди, бу ҳақда Халқаро астрономик Союзнинг кичик сайёралар маркази хабар берди.
Таъкидланишича, ҳажми 490 ва 540 м бўлган астероидлар Ер юзасидан 7 ва 10 млн км узоқликда учиб ўтган.
Илк астероид 2003 йилда америкалик астрономлар томонидан кашф этилган. Унинг ҳажмлари 170 дан 540 м ташкил қилади. Иккинчи астероиднинг ҳажми 160 дан 490 м катталикда.