Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 565 та ҳолатда 119,5 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланган.
Ўз навбатида, 73,1 гектар ер майдони уй-жойлар, 4,8 гектар ер майдонида нотурар жойлар қурилиши, 35,2 гектар ер майдони томорқа, 1,4 гектари тупроқ карер ва 5,0 гектари бошқа мақсадларда ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатларидир.
Ушбу аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 565 нафар шахсларга огоҳлантириш, туман ҳокимликларига 543 та. тақдимнома, туман прокуратураларига 274 та маълумотнома ҳамда Судларга маҳаллий давлат ҳокимяти томонидан 30 та ва Кадастр агентлигининг ҳудудий органлари томонидан 39 та даъво аризалари киритилган.
Бундан ташқари ўрганишлар давомида ер қонунбузилиш ҳолатларининг 22 таси яъни 2,8 гектар ер майдонидаги ноқонуний қурулишлар ер назорат инспекторлари томонидан жойнинг ўзида бартараф этилиши таъминланган.