АсосийJamiyat

Ўтган ҳафтада содир бўлган ёнғинларда 1 киши ҳалок бўлди

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 118 та ёнғинлар қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 471 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 603 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган. Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро Й.Бурхоновнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Фаргона туманида яшовчи фуқаро Н.Дамированинг уйида ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 140 кв. метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. 

Хоразм вилояти Янгибозор туманида яшовчи фуқаро Қ.Толиповнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонанинг 70 кв. метр майдонда том қисми ва ғамлаб қўйилган хашаги ёниб зарарланган.

Бошқа янгиликлар