Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз миқёсида 2,3 миллиондан зиёд оиланинг ижтимоий-маънавий ҳолати ўрганилиб, уларга зарур тавсиялар берилди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 14 мингдан зиёд оилада турли низоларнинг олдини олишга эришилди. 66 мингдан зиёд оилага моддий кўмак, 82 мингга яқинига тиббий ёрдам кўрсатилди. Яна 65 мингдан зиёд фуқарони иш билан таъминлашга кўмаклашилди.
Бу ҳақда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ташкил этилган «Оилаларни мустаҳкамлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, соғлом она ва бола ғоясини амалга оширишда маҳалланинг ўрни» мавзусидаги матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилди.
Анжуманда таъкидланганидек, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди тузилмалари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, «Оила» илмий-амалий маркази, «Нуроний» жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда эрта никоҳнинг салбий оқибатлари бўйича 27 мингдан зиёд, ёш оилалар ажралиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича 28 мингга яқин, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича 26 мингга яқин тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, ушбу тадбирларда 4,6 миллион нафардан ортиқ аҳоли ва ёшлар иштироки таъминланди.
Ҳудудларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларининг 17 нафарига суннат тўйлари ўтказиб берилиб, уларнинг ҳар бирига банкларда 1 миллион сўмлик омонат дафтарчалари очтирилди.
Шу билан бирга, республиканинг олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 127 та оилага кийим-кечаклар бепул улашилди. Шунингдек, 98 нафар ногирон ва етим талабанинг контракт пулларини тўлашда амалий ёрдам кўрсатилди. Маҳаллалардаги 450 нафар кам таъминланган оилалар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз кексалар ҳамда ногиронларга 200 млн. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.
26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...27.05.2021, 16:56
АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...03.12.2019, 10:59
Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...14.11.2019, 18:36
Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...