“Бола парвариши нафақаси олиш учун қандай ҳужжатлар йиғишим керак?”
Дилноза Мадалиева,
Қўқон шаҳри
Саволга Маҳалла хайрия жамоат фонди бошқарув раиси ўринбосари Д.Аллаев жавоб беради:
—Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралда 44-сонли қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг13-бандида талабларига кўра:
• болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида фуқаролар йиғини раиси номига ариза;
• оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар;
• ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
• болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун — болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари.
• агар болалар васийликка олинган бўлса васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма ҳужжатларни илова қилиши белгиланган.
Бундан ташқари, моддий ёрдамга эҳтиёжмандлик тўғрисидаги аризага, ариза берувчининг хоҳишига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.