1

Европа Лигаси: “Ливерпуль” мағлуб бўлди, “Севилья” ва “Шахтёр”да дуранг

СПОРТ 29.04.2016, 10:09
Теглар: Европа чемпионлар лигаси
Европа Лигаси: “Ливерпуль” мағлуб бўлди, “Севилья” ва “Шахтёр”да дуранг

Европа Лигаси мусобақасининг дастлабки ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, “Вильярреал” ўз майдонида “Ливерпуль” билан, “Севилья” эса сафарда “Шахтёр” билан баҳс олиб борди. 

“Вильярреал” сўнгги сонияларда киритилган ягона гол эвазига “Ливерпуль”ни мағлубиятга учратган бўлса, “Севилья” жанговар руҳда ўтган беллашувда “Шахтёр” билан 2:2 ҳисобини қайд этди. 

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашувлари 5 май куни бўлиб ўтади. Шундан кейин финал йўлланмасини олган жамоалар аниқ бўлади. 

Европа Лигаси, 1/2 финал. Дастлабки учрашувлар
Вильярреал (Испания) – Ливерпуль (Англия) 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Адриан. 
Огоҳлантириш: Коста (60).

Шахтер (Украина) – Севилья (Испания) 2:2 
Голлар: 0:1 – 6 Витоло, 1:1 – 23 Марлос, 2:1 – 35 Степаненко, 2:2 – 82, пенальти Гамейро. 
Огоҳлантиришлар: Эскудеро (27), Каррису (40), Крыховяк (48), Малишев (89), Срна (90).

Шарҳлар

Жорий мавсумдаги ЕЧЛ тарихдаги энг сермаҳсули бўлди

05.06.2017, 10:21

Мадриднинг “Реал” клуби ғалабаси билан якунланган 2016/17 йилги мавсумдаги УЕФА Чемпионлар лигаси мусобақа таризидаги энг сермахсул мавсум бўлди. Аниқроғи, ЕЧЛнинг ушбу мавсумида бўлиб ўтган 125та...
Бэйл туғилган шаҳрида ЕЧЛда ғолиб бўлган олтинчи футболчи бўлди

05.06.2017, 10:00

Мадриднинг “Реал” клуби Кардиффда ўтган Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида 12-марта ЕЧЛ/Европа Кубогини қўлга киритди. “Реал”нинг уэльслик ҳужумчиси...
Роналду ЕЧЛ медалини маҳбубаси Жоржинага совға қилди

05.06.2017, 09:45

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг маҳбубаси – Жоржина Родригес ЕЧЛ финал ўйинидан сўнг тақдирлаш маросимида Роналду учун берилган медални тақиб, омма олдида кўз-кўз этди....
“Реал” кетма-кет иккинчи марта ЕЧЛ ғолиби бўлган илк клубга айланди

04.06.2017, 05:10

Уэльс пойтахти Кардифф шаҳридаги муҳташам “Миллениум” стадионида Европа Чемпионлар лигаси финал ўйини ўз ниҳоясига етди. Мадриднинг “Реал” клуби Италиянинг “Ювентус” клубига қарши баҳс олиб, 4:1...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1