Sevimli

Ўзбекистонда локдаун ҳолати такрорланиши мумкинми? Ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 04.12.2021, 13:58
Ўзбекистонда локдаун ҳолати такрорланиши мумкинми? Ойдинлик киритилди

 COVID-19 пандимияси бироз юмшагандай кўринса-да,  унинг хавфи дунё халқларини ҳамон ўз таъсирида ушлаб турибди. Айрим   мамлакатлар дастлабки пайтдагидан-да, қатъийроқ эҳтиёт чораларини кўрмоқдалар. Айтинг-чи, мамлакатимизда локдаун ҳолати такрорланиши мумкинми? 

Мазкур саволга Санитария-эпидемиология хизмати томонидан жавоб тақдим этилди.

"Эпидемиологик таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, COVID-19 пандимияси даврида 2020-2021 йилларнинг март ойида касаллик кўрсаткичларини аста секин ўсиши кузатилиб, июл ойида эса касалликни энг юқори чўққига етганлиги  кузатилди. Март ойидан ушбу касалликни кўпайиши асосан COVID-19  инфекциясининг янги штаммлари пайдо бўлиши билан боғлиқ. Дунёда мавжуд бўлган микроорганизмларнинг деярли  80 фоиздан ортиғини вируслар ташкил этади шу жумладан             COVID-19 ҳам шулар қаторига киради.  Вируслар жуда тез кўпайиш ва ўзгарувчанликга мойил бўлган хужайрасиз жонзотлардар. COVID-19  инфекциясининг янги штаммларини пайдо бўлиши, бу айнан вирусларда кечаётган мутация жараёнларига боғлиқ. Мутация жараёни, шу жумладан вируслар ўз “хўжайинини” алмаштириб бориши (бир одамдан иккинчисига юқиши) баробарида уларнинг вирулентлиги ва патогенлиги ортиб боради.

Пандемия даврида вирусларнинг мутацияга учраши ва янги штамларнинг пайдо бўлиши пандемиянинг анча давом этишига сабаб бўлиши мумкин. Инсониятга маълум бўлган вирус этиологияли пандемиялар ер юзида доим қайд этиб келинган, хусусан, 1918-1919 йилларда “Испанка”, 2009 йилнинг 11 июнидан 2010 йил 10 августигача  AH1N1 (Чўчқа гриппи) пандемиялари шулар қаторига кириб, ушбу пандемиялар атиги бир йил давом этган. Кейинчалик эса улар оддий мавсумий касалликлар каторига кирган.  

Вируслардан буткул халос бўлиш мумкин эмас. Лекин, тахминий нуқтаи назардан башорат қилиб кўрсак, агарда 2022 йилнинг баҳорида касаллик кўрсаткичларининг яна ўсиши кузатилмаса, у ҳолда мамлакатимизда локдаун ҳолати эълон қилинмайди.

Шундагина, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йилнинг охирида ёки 2023 йилнинг бошида COVID-19 пандимияси тугатилган деб эьлон қилиши мумкин. Бу бизнинг умидбахш тахминимиз ҳолос", - дейилади изоҳлар.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+24.97° app.переменная облачность
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1