1

Тошкент ҳайвонот боғида уч эгизак айиқ болалари дунёга келди

ЖАМИЯТ 02.05.2016, 10:02
Тошкент ҳайвонот боғида уч эгизак айиқ болалари дунёга келди

Тошкент ҳайвонот боғидаги оқоёқ (Тянь-шань) айиқлар жуфти — Пашка ва Машка бирваракайига уч айиқчали бўлди.

Бу ҳақда ҳайвонот боғининг сайтига асосланиб, Uz24 хабар берди

15 ёшли айиқлар тўртинчи бор болали бўлиши, бунга қадар ҳам улар икки эгизакларни дунёга келтиришган.

Айни пайтда айиқ болалари ташриф буюрувчилар кўриши мумкин бўлган очиқ вольер (ҳайвонлар учун атрофи ўралган махсус майдон)га кўчирилган. Улар аллақачон тўрт ойлик бўлиб улгурган. Шу боис айиқчалар сутли бўтқа, қирғичдан ўтказилган мева ва сабзавотлар, шунингдек, катта ёшли йиртқичлар озуқаси — гўштнинг майда тўғралган ҳолатдагисини татиб кўришга улгуришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1