1

3 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

ЖАМИЯТ 02.05.2016, 12:31
3 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 12-14, кундузи 23-25 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17,  кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 15-20, кундузи 24-29 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, момақалдироқ пайтида секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 14-19, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.  Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1