АсосийJamiyat

Сирдарёда 330 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди

'Сирдарёда 330 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг октябрь ойидан шу кунига қадар 6 та ҳолатда салкам 336 минг дона пиротехника воситалари айланувига чек қўйилган.

Ушбу йўналишда аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича олиб борилган терговга қадар текширув якунлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қонун доирасида чоралар кўрилиши таъминланган.

Жумладан, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, олдиндан тезкор кузатувга олинган фуқаро Э.Ш. бошқарувидаги “Нексия” русумли енгил автотранспорт воситаси Гулистон шаҳрида тўхтатилиб кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида сотиш мақсадида олиб келинган, хорижда ишлаб чиқарилган 4 турдаги 42 минг 60 дона  пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари томонидан фуқаро Э.Ш. билан профилактик суҳбат ўтказилганда, у ўзининг хоҳиш-истаги билан уйида сақланаётган “Британик” номли жами 6000 дона пиротехника маҳсулотларини тақдим этган.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Э.Ш.дан 4 турдаги жами 48060 дона пиротехника маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.   

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар