Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қувасой шаҳрининг чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро М.Ҳ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 336 миллион сўмлик 12 турдаги 215 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.