Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказди.
Маълум бўлишича, тезкор тадбирда фуқаро М.А. ва бошқалар пиротехника буюмларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, туман ҳудудидаги савдо мажмуаси автотураргоҳида харидор М.га 120 қути “Трения”, 40 қути “Соловей Разбойник”, 37 қути “Британик” ҳамда 138 дона “Золотой песок”, 51 дона “7-Shots” ва 35 дона “Волк” номли пиротехника буюмларини 2 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.